Инсониятнинг эпигенетик йилномаси: табиий танланиш генларимизни қандай ўзгартирди?

Техно1 дақиқа ўқиш159
Инсониятнинг эпигенетик йилномаси: табиий танланиш генларимизни қандай ўзгартирди?

Олимлар ўнлаб йиллар давомида инсон ва шимпанзе геномлари 99 фоизга бир хил бўлса-да, нима учун биз бир-биримиздан кескин фарқ қилишимизни тушунишга ҳаракат қилишди. Жавоб генларни бошқарувчи «ўчиргичлар» тизимида яширинган. Станфорд университети профессори Ҳунтер Фрасер бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи бу жараён тасодифий эмас, балки табиий танланиш натижаси эканлигини исботлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Тадқиқотчилар «кентавр-ҳужайралар» деб номланган тетраплоид гибрид ҳужайралар усулидан фойдаланишди. Бу усул инсон ва шимпанзе геномларини бир хил муҳитда солиштириш имконини берди. Натижалар шуни кўрсатдики, ДНК метилланишидаги ўзгаришларнинг 83–93 фоизи айнан маҳаллий ДНК коди билан белгиланади. Бу эволюция шунчаки ташқи созламаларни эмас, балки генларнинг ишлаш механизмини ҳам ўзгартирганини англатади.

Энг муҳим кашфиёт шундаки, бу ўзгаришлар тасодифий «шовқин» эмас, балки аниқ мақсадга йўналтирилган табиий танланиш маҳсулидир. Хусусан, ГРИК2 ва ТУББ3 генларидаги эпигенетик ўзгаришлар миядаги синапслар пластиклигини ошириб, бизга когнитив қобилиятлар ва нутқ ривожланишида устунлик берди. Бу ўзгаришлар, шунингдек, юз скелети тузилиши ва тишларнинг чиқиш муддатларига ҳам таъсир кўрсатган.

Машҳур палеогенетик Давид Гохман таъкидлаганидек, эпигенетика оддий генетик кодни ўқишда кўринмайдиган эволюция деталларини очиб беради. Инсон организмининг приматларга қараганда секинроқ ўсиши ва етилиши ҳам айнан шу мураккаб адаптация жараёнининг бир қисмидир. Ушбу тадқиқот замонавий инсон қиёфаси ва ақл-заковатининг шаклланишида эпигенетик «ўчиргичлар» ҳал қилувчи рол ўйнаганини тасдиқлайди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    25 йил аввал ўғирлаб кетилган йигит миллиардерлардан воз кечиб, ҳақиқий оиласига қайтди
  2. Техно
    Apple Vision Pro’да сурат ичига кириш имконини берувчи технология намойиш этилди (видео)
  3. Маданият
    Чеченка оиласида қувончли хабар: блогер тўртинчи бор она бўлди (фото)
  4. Фойдали
    Нафас йўлига нарса тиқилиб қолса, сув ичириш мумкин эмас. Бундай вазиятда нима қилиш керак?
  5. Спорт
    Гукеш ва Синдаров 45+30 вақт назорати ҳамда тайёргарлик ҳақида фикр билдиришди
  6. Техно
    iPhone 18 Pro ва Pro Max нархлари эълон қилинди
  7. Спорт
    Нодирбек Абдусатторов нуфузли турнирни ғалаба билан бошлади: Шрейас Роялни мағлуб этди
  8. Спорт
    Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятини тиклаши ҳақидаги саволга жавоб берди
  9. Спорт
    Шомуродовнинг «Чорум» дарвозасига урган голи 12-турнинг энг чиройли голи деб топилди
  10. Саломатлик
    Соч нега оқаради? Ёшликдан оқ сочларнинг пайдо бўлиш сабаблари