date

Қора танли асосчилар 2022-йилдан бери энг кўп инвестиция жалб қилди

Қора танли асосчилар 2022-йилдан бери энг кўп инвестиция жалб қилди

Крунчбасе маълумотларига кўра, йил бошидан буён АҚШдаги қора танли тадбиркорлар томонидан асос солинган стартапларга 643 миллион доллар сармоя киритилди. Бу кўрсаткич охирги марта 2022-йилда (653 миллион доллар) кузатилган эди. Таққослаш учун, ўтган йили қора танли асосчилар жами 942 миллион доллар венчур маблағларини жалб қилган бўлса, жорий йилнинг бир неча ойида ўтган йилги умумий сумманинг қарийб 70 фоизига эришилди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Ушбу ўсишнинг асосий драйвери сифатида бир нечта йирик битимларни кўрсатиш мумкин. Хусусан, AI аппарат таъминоти билан шуғулланувчи СамбаNova компанияси 350 миллион долларлик Э серияли инвестицияни қўлга киритди. Шунингдек, спорт прогнозлари стартапи Новиқ 75 миллион доллар ва ЙК томонидан қўллаб-қувватланадиган AI суғурта платформаси Ҳарпер 47 миллион доллар жалб қилди. Бироқ, Крунчбасе таҳлилчилари жами 34 та битим билан чекланган бу ўсишни ҳали тўлиқ прогресс деб аташга шошилмаяпти.

643 миллион доллар рекорд даражадаги маблағ бўлиб кўринса-да, у АҚШ стартаплари худди шу даврда жалб қилган жами 252 миллиард долларлик сармоянинг жуда кичик қисмини ташкил этади. Крунчбасе тадқиқот бўлими раҳбари Гене Теаре TechCrunch нашрига берган интервюсида, қора танли асосчилар ҳамон тармоқларга кириш, алоқалар ўрнатиш ва дастлабки таништирувлар борасида қийинчиликларга дуч келаётганини таъкидлади.

Ҳозирги вақтда венчур бозори ўзига хос турғунликни бошдан кечирмоқда ва қора танли асосчиларга йўналтирилган маблағларнинг камайиши умумий бозор пасайишидан кўра тезроқ содир бўлмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, соҳадаги ортиқча эҳтиёткорлик инвесторларни биринчи марта стартап бошлаётган ва кўпинча турли этник гуруҳларга мансуб бўлган асосчиларга таваккал қилишдан тўсиб қўймоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Қора танли асосчилар 2022-йилдан бери энг кўп инвестиция жалб қилди