date

Suzuki Жимнй услубидаги янги Suzuki Ҳустлер тақдим этилди

Suzuki Жимнй услубидаги янги Suzuki Ҳустлер тақдим этилди

Suzuki компанияси Япония бозори учун ўзининг машҳур Ҳустлер кей-карининг янгиланган версиясини намойиш этди. Иккинчи авлод дебютидан 6,5 йил ўтиб амалга оширилган ушбу рестайлинг моделга афсонавий Suzuki Жимнй йўлтанламасига хос бўлган қатъиятли кўринишни бахш этди. Янгиланишлар асосан дизайн, ранглар палитраси, техник жиҳозланиш ва шасси созламаларига дахлдор бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ташқи кўринишда катталаштирилган радиатор панжараси ва бампернинг пастки қисмидаги янги ҳаво кириш йўлаги диққатни тортади. Айниқса, Тоугҳ Вилд версияси ўзининг бўялмаган пластик элементлари ва металл рангли урғулари билан ажралиб туради. Ушбу модификациядаги радиатор панжарасида пайдо бўлган Suzuki ёзуви стилистик жиҳатдан айнан Жимнй моделини ёдга солади. Автомобил салонида эса янги пардозлаш ранглари ва базавий комплектацияданоқ электрон тўхташ тормози жорий этилган.

Хавфсизлик тизимлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Эндиликда барча версиялар Дуал Сенсор Браке Суппорт ИИ мажмуаси, адаптив круиз-контрол, бўлакда ушлаб туриш ассистенти ҳамда кўринмас зоналарни мониторинг қилиш тизими билан жиҳозланади. Шунингдек, муҳандислар бошқарувни янада қулай қилиш мақсадида рул механизмини қайта созлашган.

Техник қисм ўзгаришсиз қолди: капот остида 660 куб сантиметрли, уч цилиндрли двигателга асосланган "юmsҳоқ" гибрид тизими жойлашган. Атмосферали двигател 48 от кучи, турбинали версия эса 63 от кучи тақдим этади. Узатмалар қутиси сифатида вариатор танланган бўлиб, мижозлар олди ёки тўлиқ узатмали (4WD) вариантлардан бирини танлашлари мумкин.

Японияда янгиланган Suzuki Ҳустлер нархи Ҳйбрид Г 2WD модели учун 1 599 400 иена (тахминан 10 500 доллар)дан бошланади. Энг юқори Ҳйбрид Х Турбо 4WD комплектацияси эса 1 971 200 иена (тахминан 13 000 доллар) этиб белгиланган. Компания ойига 7000 дона автомобил сотишни режалаштирмоқда, моделнинг умумий савдоси эса аллақачон 1 миллион донадан ошиб кетган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Suzuki Жимнй услубидаги янги Suzuki Ҳустлер тақдим этилди