Ер айланиши хавфли даражада секинлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Иқлим ўзгариши туфайли қутб музликларининг эрииши Ернинг ўз ўқи атрофидаги айланишини секинлаштирмоқда. Олимлар маълум қилишича, бу жараён сутка давомийлигини ҳар асрда 1,33 миллисонияга узайтирмоқда ва сўнгги 3,6 миллион йил ичида кузатилмаган даражага етган.
Вена университети ва Сюрих технология институти тадқиқотчиларига кўра, Ер айланиш энергиясидаги ўзгариш кучи магнитудаси 9 балл бўлган зилзила таъсирига тенг. Мутахассислар бу ҳолат инсон фаолиятининг сайёра тизимига таъсири тобора кучайиб бораётганини кўрсатишини таъкидламоқда.
Прогнозларга кўра, аср охирига келиб иқлим ўзгариши сутканинг узайишига таъсир қилувчи асосий омилга айланади ва ҳатто Ойнинг гравитацион таъсиридан ҳам устун келиши мумкин. Бу эса GPS каби юқори аниқликда ишлайдиган тизимлар учун муайян хавфларни келтириб чиқариши эҳтимолдан холи эмас.
Аввалги тадқиқотлар музликлар эрииши Ер шаклини ҳам ўзгартираётганини кўрсатган. Олимлар фикрича, мазкур жараёнлар келгусида сайёра динамикасига янада сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!