date

Туркияда 110 йўловчили сайёҳлик кемаси сувга чўкиб кетди

Туркияда 110 йўловчили сайёҳлик кемаси сувга чўкиб кетди

Жорий йилнинг 29 май куни Туркиянинг Мармарис шаҳри атрофида 110 нафар йўловчи бўлган туристик кема сувга чўкиб кетди. Бу ҳақда IHA ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Нашр маълумотларига кўра, фавқулодда воқеа Жаннат ороли яқинидаги денгиз ҳудудида содир бўлган. Кема ичига сув кираётганини пайқаган капитан уни соҳил чизиғигача етказишга ҳаракат қилган. Бироқ сув воситаси жуда қисқа вақт ичида сув билан тўла бошлаган.

Шундан сўнг кема экипажи бортдаги йўловчиларни яқин атрофда ҳаракатланаётган бошқа экскурсион катерларга зудлик билан кўчириш чораларини кўрган.

“Қутқарув амалиётига қирғоқ хавфсизлиги хизмати бўлинмалари ҳам жалб қилинди. Кемада бўлган барча йўловчилар тезкор тарзда эвакуация қилинди. Орадан кўп вақт ўтмасдан, кема тўлиқ сув остига кетди. Ҳодиса оқибатида ҳеч бир инсон жароҳатланмади”, дейилади хабарда.

Мазкур кема ҳалокати юзасидан маҳаллий ҳокимият идоралари томонидан суриштирув ва тергов ишлари бошланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Туркияда 110 йўловчили сайёҳлик кемаси сувга чўкиб кетди