Энг гўзал аёллар яшайдиган давлатлар рейтинги маълум қилинди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Демографик маълумотлар ва статистик таҳлилларга ихтисослашган Ворлд Популатион Ревиев экспертлари дунёдаги энг гўзал аёллар яшайдиган давлатлар рейтингини эълон қилди.
- Ушбу рўйхатда Колумбия дунёдаги энг гўзал аёллар истиқомат қиладиган мамлакат сифатида биринчи ўринни эгаллади.
- Рейтингни тайёрлаш жараёнида мутахассислар ижтимоий сўровлар натижалари, халқаро гўзаллик танловлари якунлари ҳамда жаҳон юлдузларининг машҳурлик даражасини таҳлил қилишди.
Колумбия дунёдаги энг гўзал аёллар истиқомат қиладиган мамлакат сифатида эътироф этилди. Бундай рейтинг демографик маълумотлар ва статистик таҳлилларга ихтисослашган World Population Review экспертлари томонидан шакллантирилди.
Мутахассислар рейтингни тайёрлаш жараёнида ижтимоий сўровлар натижалари, турли халқаро гўзаллик танловлари якунлари ҳамда жаҳон юлдузларининг машҳурлик даражасини уларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилди.
Дунёдаги энг гўзал аёллар яшайдиган давлатлар биринчи ўнлиги қуйидагича кўриниш олган:
1. Колумбия;
2. Польша;
3. Греция;
4. Россия;
5. Чехия;
6. Швеция;
7. Исландия;
8. АҚШ;
9. Бразилия;
10. Япония.
Рейтингнинг қуйи поғоналаридан эса Венесуэла, Албания ва Испания вакилалари ўрин эгаллаган.
Экспертлар таъкидлашича, Лотин Америкаси аёллари ўзининг бетакрор жозибаси билан бутун дунё аҳлини мафтун этиб келмоқда. Хусусан, Бразилияни супермоделлар юрти деб аташ мумкин. Зеро, Жизель Бюндхен ва Адриана Лима каби машҳур шахслар номини деярли ҳар ким эшитган.
Колумбия эса дунёга хонанда Шакира ва актриса София Вергара сингари халқаро миқёсда танилган гўзал аёлларни тақдим этган мамлакат сифатида тилга олинади.
Тадқиқот муаллифлари француз аёлларининг нафосати ва жозибадорлигини ҳам алоҳида қайд этган. Бу борада Брижит Бардо, Катрин Денёв ва Марион Котийяр каби юлдузларни эслаш ўринли. Франция рейтингда 12-поғонадан жой олган бўлса, ундан юқори ўринни Германия эгаллаган.
Шунингдек, экспертлар италиялик аёлларнинг ҳусни ва мафтункорлигини ҳам алоҳида эътироф этган. Бу ерда Моника Беллуччи, Софи Лорен ва Изабелла Росселлини каби машҳур юлдузларнинг ҳиссаси катта экани таъкидланган.






























Изоҳлар 0
…