Замонавий мобил телефонлар бизга бир вақтнинг ўзида хоҳлаган жойда китоб ўқиш, қайд қилиш, расмга тушириш, видео кўриш, шунингдек ўйнаш ёки интернет-саҳифаларни кўриб чиқишга имкон берувчи бир неча мосламаларнинг ўрнини босади. Ва уйга қайтгунча қуввати тамом бўлса, бу жуда ачинарли ҳолат.
Агар ўз смартфонингизнинг аккумуляторли батареясини тўғри ишлатишни билсангиз, бундай муаммони бартараф қилишингиз мумкин. Маълум бўлишича, биз ўзимиз қуйидаги ҳаракатларимиз билан қувватини жуда тез сарфлашга уни мажбур қилар эканмиз:
1. Қувватини тўлиқ йўқотишига йўл қўямиз
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай одат батареянинг сиғимини пасайтиради, шунинг учун заряд миқдорининг энг пастгача тушишини кутиб ўтирмасдан иложи борича уни зарядлашга қўйиш керак. Фақат ҳар 2 ойда бир марта зарядининг тўлиқ тугашига имкон бериш етарли бўлади.
2. Смартфонни охиригача зарядлаймиз
Албатта 100% зарядланишини кутиб ўтириш ҳам ярамайди. Энг яхшиси – уни доимо тахминан 30 дан 80% гача оралиқда ушлаб туриш.
3. Аккумляторнинг қизиб кетишига йўл қўямиз
Смартфон батареясининг ишлаши учун оптимал ҳарорат: 1 дан + 35 даражагача. Бу параметрларнинг ошиб кетиши тез эскиришга олиб келади.
4. Смартфоннинг ғилофини ечмасдан уни зарядлашга қўямиз.
Бундай одат жуда кўп ҳолларда батареянинг қизиб кетишига олиб келади.
5. Симсиз зарядлагичдан фойдаланамиз
Янги модадаги зарядловчи мослама аккумуляторли батареянинг хизмат қилиш муддатини қисқартиради.
6. Мос келмайдиган симдан фойдаланамиз
Агар кабель ўзиники бўлмаса, бу батареяга оғирлик юклаши ёки унинг тўлиқ заряд олишига йўл бермаслиги мумкин. Яхшиси ўзининг зарядлагичини ишлатганингиз маъқул.
Манба: «Daryo.uz» “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар