Буюк Британиянинг Порцмунт университети олимлари итларнинг одамлар билан алоқа ўрнатишда мимикадан фойдаланиши ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди, деб ёзмоқда Meduza. Авваллари уларнинг мимикаси одам билан ижтимоий алоқа ўрнатишга қаратилган онгли ҳаракат эмас, балки ихтиёрсиз эмоционал ҳодиса сифатида қаралган.
Тадқиқотда турли насл ва турли ёшдаги 24 та ит иштирок этган. Тажрибада иштирок этаётган итлар одам бор хонага қўйиб юборилган. Тажриба бир нечта сценарий асосида ўтказилган: одам итга қараб турган ёки унга орқа қилиб турган; хонада итлар учун егулик бўлган; сценарийларнинг бирида егулик бўлмаган.
Олимлар итларни бутун тажриба давомида суратга олган. Одам итга қараб турган вақтда ҳайвоннинг мимик ҳаракатлари фаолроқ бўлган. Одам итга орқа қлилиб турган тажрибада эса бу фаоллик нисбатан пастроқ бўлган. Олимларнинг қайд этишича, итлар мимикадан манипуляция учун эмас, балки алоқа ўрнатиш учун фойдаланган — егулик итларнинг ўзини тутишига кучсиз таъсир кўрсатган.
Тадқиқотнинг кўрсатишича, итларда мимик ҳаракатларнинг маълум тўплами бор. Масалан, кўплаб итлар одамнинг раҳмини келтириш учун қошларини кўтаради. Бундай ҳаракатда ҳайвоннинг кўз мушаклари йирикроқ кўринган ва нигоҳи қайғули бўлган.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди