date

Samsung нархларни 60 фоизгача кескин оширди

Samsung нархларни 60 фоизгача кескин оширди

Samsung нархларни 60 фоизгача оширди. Samsung Electronics ноябрь ойида бир қатор хотира чиплари учун баҳоларни кутилмаган даражада — 60 фоизгача кўтарган. Бу маълумот жараёндан хабардор манбаларга асосланиб эълон қилинган.

Аниқланишича, нархларнинг бундай тез ва кучли ўсиши глобал сунъий интеллект инфратузилмасига бўлган талаб резко ошиб кетгани, аммо етказиб бериш занжиридаги кечикиш ва узилишлар кучайгани билан боғлиқ. Шу сабабли сентябрь ойидан бери Samsung‘нинг йирик мижозларига таклиф қилинган контракт нархлари изчил қимматлаб бормоқда.

Мисол учун, 32 GB DDR5 модуль сентябрда $149 бўлган бўлса, ноябрга келиб $239 га чиқди. Шунингдек:

16 GB ва 128 GB моделлар нархи қарийб 50 фоизга ошган;

64 GB ва 96 GB вариантларда эса 30 фоиздан юқори ўсиш қайд этилган.

Бундай ўсиш фақат сервер технологияси билан шуғулланувчи компанияларга эмас, балки смартфон, ноутбук ва ҳар хил маиший электроника ишлаб чиқарувчиларга ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Экспертлар ички компонентлар қимматлашаётгани туфайли яқин ойларда тайёр қурилмалар — айниқса юқори серияли техника — янада қимматлашиши мумкинлигини айтишмоқда.

Samsung Electronics нархларни оширгани юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермаган. Бироқ компания Жанубий Кореяда янги юқори самарадорликка эга чип ишлаб чиқариш линияларини ишга туширишни режалаштираётгани маълум. Мутахассислар бу қарор сунъий интеллект бозорининг ўрта ва узоқ муддатли ўсиш истиқболлари билан боғлиқ эканини таъкидламоқда.

Саноат таҳлилчилари Samsung 2025 йилнинг тўртинчи чорагига келиб контракт нархларини яна 40–50 фоизга ошириши мумкинлигини башорат қилмоқда. Бу эса умумий бозор кутилмаларидан қарийб 30 фоизга юқори кўрсаткич бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Samsung нархларни 60 фоизгача кескин оширди