
“Globe Soccer” ташкилоти 2025-йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун 25 нафар номзод рўйхатини расман эълон қилди. Унда жаҳон футболининг энг кучли юлдузлари, ўтган мавсумларда юқори натижалар қайд этган ҳужумкор ва ярим ҳимоячи футболчилар жамланган.
Номзодлар орасида Килиан Мбаппе, Эрлинг Ҳааланд, Винисиус Жуниор, Моҳамед Салаҳ, Хвича Кварацхелия каби футбол оламининг супер юлдузлари бор. Шунингдек, “Бавария” ҳужумчиси Гарри Кейн, “Барселона” ёш истеъдоди Ламин Ямал ҳам рўйхатдан жой олган.
Ушбу номзодлар таркиби Европа клублари вакилларидан шаклланган бўлиб, улар 2024–2025-йилги мавсумда ўз жамоалари билан йирик ғалабаларга эришган, шахсий статистикаси билан ажралиб турган футболчилардир. Танлов якунлари “Globe Soccer Awards”нинг анъанавий маросимида эълон қилинади.
Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, ғолиб оммавий овоз бериш ва экспертлар ҳайъати баҳолари асосида аниқланади. Ушбу рўйхат футбол мухлислари орасида катта қизиқиш уйғотиб, йилнинг энг нуфузли индивидуал совринларидан бири учун курашни янада қизғинлаштирмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.