
Telegram мессенжери 13-ноябрь куни рекорд даражадаги миқдорда канал ва гуруҳларни блоклаганини маълум қилди. Расмий ҳисоботга кўра, бир кунда 519 645 та канал ва гуруҳ ўчириб ташланган — бу жорий йилнинг февралидан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Таққослаш учун, шу йилнинг 5-февралида Telegram 490 мингдан ортиқ канални блоклаган эди.
Мессенжер маълумотларига кўра, 2025-йил бошидан буён умумий ҳисобда 34 миллион 913 минг 282 та канал ва гуруҳ блокланган. Шундан 207 мингдан ортиғи террорчилик фаолияти билан боғлиқ бўлган.
Telegram'да модерация жараёнлари 2015-йилдан бери фойдаланувчи шикоятлари ва автоматик тизимлар асосида олиб борилади. Ўтган йилдан бошлаб эса бу жараёнга сунъий интеллект ёрдамидаги фильтрлаш воситалари ҳам жорий этилган.
Мутахассислар фикрича, бу Telegram тарихидаги энг йирик “тозалаш” бўлиб, мессенжернинг глобал хавфсизлик сиёсатини кучайтиришдаги муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.