Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Инновация вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази олимлари коронавирусни аниқлаш учун тест системасини ишлаб чиқиш устида ишлар олиб боришмоқда. Бу ҳақда марказ ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, олимлар инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг топшириғига биноан, бундан тахминан бир ой олдин вируснинг бутун дунё бўйлаб тарқалаётгани, вируснинг Ўзбекистонга ҳам кириб келиш хавфи мавжудлигини инобатга олган ҳолда тест системасини ишлаб чиқиш устида иш бошлаганди.
Айни пайтжа марказнинг биотехнологлари томонидан COVID-19 коронавирусини аниқлаш бўйича тест системаси ишлаб чиқилди. Тест системаси COVID-19 вируси геномининг уч участкасининг ПЦР усулидаги таҳлилга асосланган ва бу ўзбек олимлари томонидан ишлаб чиқилган тест системасининг хусусияти бўлиб, ҳозирги кунда хизматдаги мавжуд бўлган тестлар фақат бир участка таҳлилига асосланган.
— Бизнинг тўпламимиз ЖССТ ҳамда Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази тавсиялари асосида ишлаб чиқилди, — дейди ишлаб чиқарувчилардан бири, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев. — ЖССТ тавсияларига кўра, биринчи навбатда коронавирус тести асосий синов сифатида амалга оширилади ва кейин уни тасдиқлаш учун COVID-19 геномининг яна иккита қисмида тест ўтказилиши керак. Якуний босқич аниқланган штаммни тартиблашдан иборат, бу вируснинг мутация даражасини аниқлаш учун муҳимдир, чунки бошқа тез тарқаладиган вируслар туфайли COVID-19 вируси мутацияларга учрайди.
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Маҳаллий тест системасини яратиш жараёнида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилган ижобий тест намуналари тезкор етказиб берилди.
— Кейинги босқичда тест тизимимизни рўйхатдан ўтказишимиз керак ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимиз мумкин бўлади, — дейди Илғор технологиялар маркази директори Шахло Турдиқулова. — Бизнинг марказимиз диагностика тест системаларини ишлаб чиқариш учун махсус участкасига эга. У ерда бизнинг стартапчиларимиздан бири —“Биотестлаб“ жамоаси ишлайди. Стартап ёш, лекин биз бундай ишлаб чиқаришда тажрибага эгамиз.
Маълум қилинишича, мазкур тест тизимининг афзаллиги унинг тезкорлигидадир. Касалликка ташхис қўйиш учун инсон димоғидан намуна олинади, негаки айнан унда катта қисмда вирус тўпланади. Сўнгра вирус РНКси олинади, ДНК шаклига ўтказилади ва ПЦР таҳлили амалга оширилади — бутун жараён тахминан 5-6 соат вақтни олади. Бу экспресс тест эмас, балки фақат махсус лабораторияларда фойдаланиш мумкин бўлган тўлақонли тест бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди