
Жаҳон футболи юлдузи, Португалия терма жамоаси ва «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду сунъий интеллектга асосланган Perplexity AI қидирув платформасига инвестиция киритганини маълум қилди. Бу ҳақда спортчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон берди.
Роналду лойиҳага оид видеороликни «Ғолиблар ҳеч қачон ўз устида ишлашдан тўхтамайди. Савол беришдан қўрқманг», деган илҳомли изоҳ билан тақдим этди.
Шунингдек, Perplexity AI расмий ресурсида машҳур футболчига бағишланган махсус саҳифа ҳам яратилган. Бу Роналдунинг технология ва инновация соҳаларига қизиқиши тобора ортиб бораётганидан дарак беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.