
Европа Комиссияси “Х” (собиқ Тwиттер) платформасини Европа Иттифоқининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни (DSA) талабларини бузганликда айблаб, унга 120 миллион евро жарима қўллади. Бу — DSA'га амал қилмагани учун берилган биринчи расмий жарима ҳисобланади.
Расмийларга кўра, платформадаги “кўк белги” орқали тасдиқланган ҳисоблар тизими фойдаланувчиларни чалғитмоқда ва ёлғон маълумотларга ишонишга мажбур қилмоқда. Чунки кўк белгининг берилиш тартиби шаффоф эмас, бу эса фирибгарлик, идентитетни ўғирлаш ва бошқа манипулятив ҳолатларга йўл очади.
Шунингдек, Эврокомиссия “Х”ни:
- реклама бўйича етарли шаффофликни таъминламаётгани,
- тергов учун зарур оммавий маълумотларни тақдим этмаётгани учун ҳам танқид қилган.
Мутахассисларнинг айтишича, DSA фойдаланувчиларни чалғитувчи амалиётлардан ҳимоя қилишни кўзлайди, шунинг учун ҳам “Х”га нисбатан қатъий чоралар кўрилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.