Фото: Getty Images
Антисептик маҳсулотлар ихчам, фойдаланишда қулай, терини ташқи бактерияларда ҳимояловчи, тозалик ва софлик ҳиссини берувчи восита ҳисобланади. Улар гигиеник совунларга қараганда анча самарали бўлиб, 99% гача бактерия ва вирусларни ўлдиради.
Маҳсулотнинг афзалликлари аниқ. Бироқ антисептикларнинг хавфли томонлари мутахассисларни шубҳага солмоқда. Уларнинг фикрига кўра, антисептик эритмаларнинг мунтазам равишда терига таъсир қилиши терининг табиий ҳимоясини йўқ қилади. Шунингдек, спиртсиз антисептикларни ҳам хавфсиз, деб бўлмайди. Айрим қўшимча моддалар, масалан, атирлар аллергик реакцияга олиб келиши мумкин.
Шу билан бирга, гигиена воситаси сифатида қўлланилаётган маҳсулотнинг бошқа фойдали томонлари ҳам мавжуд. Масалан, яроқлилик муддати эскирган антисептик воситалардан фойдаланиш мумкин эмас. Лекин уларни ташлаб ҳам бўлмайди. Яхшиси, уларни бошқа мақсадларда ишлатган афзал.
Фото: Getty Images
- - Смартфон экранига бир томчи антисептик гел қуйилиб, юмшоқ мато билан артилади. Шу тарзда экрандаги кичик тирналишлар, кирлар, бармоқ изларидан халос бўлиш мумкин. Тадқиқотларга қараганда, телефон экранида 10-50 миллионгача бактериялар яшайди ва улар орқали турли касалликлар келиб чиқиши мумкин.
- - Оптик асбоблар, тиббий ёки қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакларни антисептик восита билан тозалаган маъқул. Восита уларнинг юзасидан косметик доғлар, соч лаки томчиларини кетказади.
- - Ҳуснбузар чиқдими? Айнан бугун дўстлар билан учрашув бор. Яроқлилик муддати ўтмаган антисептик гел билан юз артилади. Маҳсулот терини қуритади ва муаммодан тезроқ халос этади.
- - Антисептик гел ёки салфетка ёрдамида мебель, девор ва кийимлардаги доғларни дарров кетказиш мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши, аввал кичикроқ ҳудудда синаб кўриш керак.
- - Уй таъмирлангандан сўнг тери юзаси ҳамда мебеллардаги бўёқ рангини антисептик маҳсулот ёрдамида тозалаш мумкин.
- - Ушбу восита елим қолдиғини эритишга ҳам ёрдам беради. Бундай ҳолда турли кўринишдаги антисептикларни ишлатиш мумкин.
- - Энг ажойиби, антисептик суюқлик ва геллар чивин чаққандан сўнг қичишишнинг олдини олишда самарали восита.
- - Агар антисептик воситалар идишлари йиғилиб қолган бўлса, уни ойна ва шиша учун ишлатинг. Қишда деразалар музлаб қолмайди.
- - Янги йил учун арча безатилаётганда қўлда қолган қатрон доғини кетказиш қийинчилик туғдиради. Шу заҳоти антисептик восита ёрдамга келади.
- - Кийим ва бошқа матолардан ёғли доғларни кетказиш учун антисептик восита энг яхши усул.
- - Стол устидаги ёғ доғлари ҳамда бармоқ излари ҳам антисептик воситада артилса, улар янада яхши товланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»