Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида жойлашган “Эcо Метан” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин ҳолати юз берди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, 13-октябрь куни соат 13:51 да метан газ қуйиш жараёнида Damas русумли автомобилнинг ташқи қисми ёниб кетган.
Воқеа туманинг “Беруний” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ёнғин жойида хизмат қилаётган ишчи ходимлар ва бошқа ҳайдовчилар томонидан бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ёрдамида қисқа вақт ичида бартараф этилган.
Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Айни пайтда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори мутасадди органлар томонидан ўрганилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар