11:53 / 26.09.2020
2 715

Қўриқчи-дрон: У ўғри тушгани ҳақида уй эгасини огоҳлантириб, кутилмаган меҳмонни видеога олади

Қўриқчи-дрон: У ўғри тушгани ҳақида уй эгасини огоҳлантириб, кутилмаган меҳмонни видеога олади
Фото: Digital Trends
Amazon компанияси янги маҳсулотлари тақдимоти вақтида Ring номли шўъбасига тегишли қўриқчи-дронни тақдим этди, деб хабар беради Meduza.

Ring компанияси «ақлли» уйлар учун турли қурилмаларни яратиш билан шуғулланади. Гаджет Always Home Cam номини олган. У суратга олинаётган тасвирни тўғридан-тўғри телефон ёки планшетга узатувчи камера билан жиҳозланган. Бошқа вақтда Always Home Cam махсус док-станцияда «яшириниб ўтиради».

Бироқ уй эгаси йўқ вақтида хонадонга кимдир ташриф буюрса, дрон ўз инидан чиқиб, бу ҳақда уй эгасини огоҳлантиради ва кутилмаган меҳмон қаршисига учиб боради. Дрон рекламасида ушбу меҳмон ўғри бўлиб чиққан — у қурилмани кўриб, қўрққанидан қочиб кетган.

Amazon ушбу дрон нархига аниқлик киритмаган. The Verge’нинг тахминича, Always Home Cam 250 доллар атрофида бўлиб, камида 2021 йилда сотувга чиқади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Қўриқчи-дрон: У ўғри тушгани ҳақида уй эгасини огоҳлантириб, кутилмаган меҳмонни видеога олади