date

Хабиб Нурмагомедов “Йил мураббийи” мукофотига даъвогар

Хабиб Нурмагомедов “Йил мураббийи” мукофотига даъвогар

World MMA Awards ташкилотчилари ҳар йили анъанавий равишда ўтказиладиган “Йил мураббийи” номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Номзодлар орасида UFC енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони, ҳозирда ёш спортчиларни тайёрлаб келаётган Хабиб Нурмагомедов ҳам бор. У машҳур Абдулманап Нурмагомедов жанг санъатлари мактабини бошқариб келмоқда.

“Йил мураббийи” мукофоти учун қуйидаги мутахассислар кураш олиб боради:

Хабиб Нурмагомедов — Абдулманап Нурмагомедов жанг санъатлари мактаби;

Майк Браун — American Top Team;

Пабло Сукупира — The Fighting Nerds;

Майк Валле — Valle Flow Striking;

Жон Вуд — Syndicate MMA.

Бу йилги танловда ғолиб номзод яқин кунларда маълум қилиниши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хабиб Нурмагомедов “Йил мураббийи” мукофотига даъвогар