OpenAI яқин вақт ичида ChatGPT учун шифрланган чатларни йўлга қўйишни режалаштираётгани маълум қилинди, деб Rozetked хабар берди. Бу янгиланиш фойдаланувчилар маълумотларини юқори даражада ҳимоя қилишга қаратилган.
Компаниянинг айтишича, янги функция орқали чатлар учинчи шахслар томонидан кўрилиши ёки ўғирланиши қийинлашади. Бу эса махфийлик ва хавфсизликни сезиларли оширади.
Шу билан бирга, OpenAI фойдаланувчиларга сунъий интеллектдан хавотирсиз фойдаланиш имкониятини беришни мақсад қилган. Янгиланиш босқичма-босқич жорий қилиниши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар