Сув қудуқлари учун давлат 90% харажатни қоплаб беради

1 дақиқа ўқиш8.5K
Сув қудуқлари учун давлат 90% харажатни қоплаб беради

Қорақалпоғистон ва Хоразмда муҳтож аҳоли учун артезан қудуқ қазиш ва сув чиқарувчи ускуналар ўрнатишга давлат томонидан субсидия ажратилади, деб UPL.uz хабар берди.

2025 йил 1 июлдан бошлаб, ижтимоий рўйхатдаги эҳтиёжманд оилалар мазкур ёрдамдан фойдаланиши мумкин. Давлат бу ишларнинг умумий қийматининг 90%ини қоплаб беради, лекин харажат 30 баробарлик базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаслиги керак (30 БҲМ — 10 200 000 сўм атрофида).

Янги ёндашувга кўра, фуқароларга наҳд пул бериш ўрнига улар учун муаммони ҳал қиладиган ишга маблағ ажратилади. Бу орқали тоза ичимлик сувига бўлган талаб ҳал этилиши кутилмоқда.

Ишларни бажарувчи тадбиркорлар фақат махсус реестрга киритилганлардан бўлиши шарт. Улар сув қудуғини қазиш, насос ва фильтр ўрнатиш ишларини амалга оширади. Реестр “Ягона ижтимоий ҳимоя тизими” билан боғланади.

Субсидияни олиш учун қатор шартлар мавжуд:

  1. Бутун иш тасдиқланган пудратчи томонидан бажарилиши;

  2. Маҳаллада уч томонлама акт тузилиши: бу ҳужжатда қудуқ қазилгани ва ускуна ўрнатилгани тасдиқланади. Унга маҳалла раиси, СҚМ вазирлиги ва субсидия олувчи имзо қўяди;

  3. Сув сифати ижобий баҳоланиши керак — тегишли органлар томонидан ичимликка яроқли деган хулоса берилиши шарт.

Фуқаролар “Инсон” марказлари ёки маҳалладги ижтимоий ходимлар орқали “Ягона ижтимоий ҳимоя тизими”га рўйхатдан ўтишлари лозим. Ариза тасдиқлангандан сўнг, рўйхатдаги тадбиркор белгиланган муддатда ишни бошлаши керак.

Айрим жойларда артезан сувлар шундай босимдаки, насоссиз ҳам ўзи юзага чиқиб, фонтан ҳосил қилиши мумкин. Шу боис, бундай манбаларда ускуна ўрнатиш талаб этилмаслиги мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?