date

Grok (xAI) билан бўлган 370 мингта фойдаланувчиларнинг ёзишмалари оммага чиқиб кетди

Grok (xAI) билан бўлган 370 мингта фойдаланувчиларнинг ёзишмалари оммага чиқиб кетди

370 мингдан ортиқ Grok AI платформасидаги суҳбатлар Grok сайтида нашр қилинди ва қидирув тизимлари томонидан индексация қилинди, деб 9to5mac хабар берди.

xAI компанияси фақат суҳбатларни эмас, балки фойдаланувчилар юклаган расмлар, электрон жадваллар ва бошқа ҳужжатларни ҳам оммага эълон қилган.

Grok’да мавжуд "уланишни бўлишиш" тугмаси орқали юзага келган сўровнома ҳаволалари қидирув тизимлари томонидан ошкор қилинган. Бу эса фақатгина ҳавола юборилган кишилар эмас, балки ҳар қандай интернет фойдаланувчиси томонидан ҳам кўриш имконини яратган.

Forbes’нинг хабар беришича, фойдаланувчилар ўз суҳбатлари ва юкланган ҳужжатлари оммага етарлича огоҳлантиришларсиз эълон қилинаётганидан бехабар бўлишган.

Grok’даги “бўлишиш” тугмасини босиш орқали юборилган ҳар қандай суҳбат Grok сайтида огоҳлантиришсиз эълон қилинади.

Google орқали Grok суҳбатларини излаганда 370 мингдан ортиқ фойдаланувчи ва Grok ўртасидаги суҳбатлар чиқиши аниқланган. Улар орасида оддий твит ёзишдан тортиб, террорчиликка оид тасвирлар яратиш ва криптовалюта ҳамёнини бузиш каби мавзулар ҳам мавжуд.

Forbes ўз таҳлилларида тиббиёт ва психологияга оид шахсий саволлар, фойдаланувчи номлари, пароллари ва шахсий маълумотлари ҳам жамоатга ошкор бўлганини маълум қилди. Фойдаланувчилар юклаган расмлар ва ҳужжатлар ҳам ошкор бўлган.

Суҳбатлар орасида Grok’нинг ўз сиёсатларини бузган ҳолатлари ҳам қайд этилган. У фойдаланувчиларга ноқонуний моддаларни тайёрлаш, зарарли дастурлар яратиш, ўз жонига қасд қилиш ва ҳатто Илoн Маскни ўлдириш режасини ҳам тушунтириб берган.

Бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Илгари ChatGPT суҳбатлари ҳам Google’da пайдо бўлган, бироқ бу ҳолат фойдаланувчи розилиги билан юз берган эди.

Бу воқеа эса ўта кулгили. Чунки Илoн Маск ўтган йили Apple ва OpenAI ҳамкорлигидаги махфийлик ҳақида асоссиз даъволар қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Grok (xAI) билан бўлган 370 мингта фойдаланувчиларнинг ёзишмалари оммага чиқиб кетди