date

Сунъий интеллектга асосланган ақлли кўзойнак ҳаётни енгиллаштиради

Сунъий интеллектга асосланган ақлли кўзойнак ҳаётни енгиллаштиради

 Solos компанияси яқин кунларда яратилаётган замонавий инновацион ихтиролардан бири — ақлли кўзойнак устида иш олиб бормоқда. Янги турдаги бу технология кўришда муаммоси бор беморларнинг кундалик ҳаётини сезиларли даражада енгиллаштиришга қодир. Унинг асосий вазифаси матнларни реал вақтда таниш ва ўқиш, шунингдек, атрофда юз бериб турган вазиятни сўз билан ифодалашдан иборат. Шу билан бирга, мазкур кўзойнак инсон юзларини ҳам таний олади, деб маълум қилди ишлаб чиқарувчилар.

Янги гаджетдан фойдаланиш учун ортиқча ҳаракат керак эмас. Фақат исталган буйруқни овоз орқали айтсангиз, у дарҳол бажарилади. Энг муҳим жиҳати шундаки, бу имкониятни кўриш даражасидан қатъи назар, ҳар бир фойдаланувчи қўллай олади. Шундай экан, бундай инновацион восита, айниқса, когнитив нуқсонларга эга бўлган кекса авлод вакиллари учун беқиёс ёрдамчи бўлиши мумкин.

Технология мутахассислари таъкидлашича, бундай қурилмаларнинг кенг тарқалиши инсон ҳаётини янада осонлаштириши, уларнинг мустақил ҳаракатланиш ва дунё билан боғланиш имкониятларини кенгайтириши мумкин. Бу эса нафақат тиббий жиҳатдан, балки ижтимоий ҳаётда ҳам катта қадам ҳисобланади.

Solos компанияси қурилмани оммавий ишлаб чиқариш учун тайёргарлик кўраётгани айтилмоқда. Ҳатто ҳозирнинг ўзидаёқ махсус буюртмалар қабул қилинмоқда. Янги технологияга қизиққанлар уни 400 доллар атрофидаги нархда харид қилишлари мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Сунъий интеллектга асосланган ақлли кўзойнак ҳаётни енгиллаштиради