Фото: Getty Images
Қуруқ ҳаводаги қуёш нурларидан фойдаланиб чўлда ҳам сув ҳосил қиладиган мослама яратилди. Бу орқали электр чекланган узоқ ҳудудларда экологик тоза сув манбасини яратиш мумкин бўлади.
Ушбу мослама қуруқ ҳавода оз миқдордаги сувни ҳам сўриб олиш имкониятига эга. Қурилманинг ўзига хослиги шундаки, у ҳавода 20 фоиз намлик бўлганда ҳам сувни йиға олади. Масалан, шудринг, тумандан сув йиғувчи оддий мосламалар ҳаводаги намлик 50 фоиз бўлгандагина ишлайди.
Туманли ҳудудлар камлиги, тумандан сув йиғиш кўп энергия талаб қилгани учун бу технология ноқулайлик пайдо қилади. Aтмосферадан сув йиғиб олиш мосламаси айниқса марказлаштирилган сув ишлаб чиқариш инфратузилмаси бўлмаган ҳудудларга мос келади.
«Сув танқис бўлган жойларда сув билан таъминлайдиган турли хил технологияларни синовдан ўтказиш жуда муҳим. Иқлим ўзгариши сув етишмовчилигини келтириб чиқараётган пайтда бундай технологиялар жуда керак», дейди Массачусетс Технология институти ходими Aлина ЛаПотин.
Мослама тунда ҳаводан сув буғларини тўплайди. Кун давомида қуёш чангини ютувчи махсус панелда тўпланган иссиқлик сувни материалдан чиқариб юборади. Янги техника фойдаланиш учун хавфсиз деб топилди. Унинг оғирлиги атиги 7 кг бўлиб, 1 квадрат метрли қуёш ютгичи ҳар куни 0,77 литр сув ишлаб чиқара олади. Ҳозирда қурилма орқали кўпроқ сув йиғиш йўллари ўрганилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”