
АҚШ президенти Доналд Трамп Демократлар партиясидан номзод Зоҳран Мамданининг Нью-Йорк мери этиб сайланишига муносабат билдирди.
Оқ уйда Конгресснинг республикачи аъзолари билан нонушта чоғида у сайлов натижаларини “республикачилар учун муваффақиятли эмас” деб атади.
“Кечаги кеча республикачилар учун ғалаба бўлмади. Натижалар биз учун яхши эмас, лекин бу қизиқарли оқшом бўлди, биз кўп нарсани ўргандик”, деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, Демократлар бу сафар Нью-Йоркда кучли чиқиш қилди — Зоҳран Мамдани шаҳар мери сайловида ғалаба қозонди, бошқа демократ номзодлар ҳам яхши натижа кўрсатди.
Трамп бу ҳолатни республикачилар учун “огоҳлантирувчи ишора” деб баҳолаб, партия стратегиясини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар