date

"Реал"да кучли рақибларга қарши муаммо бор...

"Реал"да кучли рақибларга қарши муаммо бор...
Мадриднинг "Реал" клуби яқинда Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинда "Ливерпул"га минимал ҳисобда (0:1) мағлуб бўлди. "Энфилд" стадионидаги мағлубиятдан сўнг, Marca нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти кучли рақибларга қарши ўйинларда юзага келаётган муаммолардан хавотирга тушган.

Бу тенденция Карло Анчелотти давридаёқ кузатилган эди: Мадрид гранди юқори савиядаги рақибларга қарши ўйинларда кўпинча муваффақиятсизликка учраган. Ҳозирги бош мураббий Хаби Алонсо бошчилигида "Реал" пастроқ даражадаги жамоаларга қарши ўйинларда самарали натижалар кўрсатаётгани эътирофга лойиқ, бироқ муҳим учрашувларда ҳали ҳам қийинчиликларга дуч келмоқда.

Бунга сентябр ойидаги "Атлетико" билан дерби (2:5) ва яқинда Англияда бўлиб ўтган ўйин мисол бўла олади. Хаби Алонсо жорий йилнинг июн ойида бош мураббий лавозимини эгаллаган.

"Реал" ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида 11 турдан сўнг 30 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва "Барселона"ни беш очкога ортда қолдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Реал"да кучли рақибларга қарши муаммо бор...