
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски жорий мавсум якунланганидан кейин клубни тарк этиши мумкин. 37 ёшли футболчининг шартномаси келаси йилнинг ўрталарида якунланади.
Миш-мишларга кўра, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти, гарчи унда 2027 йилгача автоматик узайтириш банди мавжуд бўлса ҳам. Diario Sport маълумотларига кўра, польшалик футболчи "Барселона"нинг якуний қарорини кутмоқчи ва ундан кейин келажаги ҳақида режа тузишни бошлайди.
Ҳужумчи каталонияликлар ҳамкорликни давом эттиришни истаётганига ишонч ҳосил қилмагунча, бошқа клублар билан музокараларга киришмайди. Яқин кунларда Левандовскининг Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар яна авж олди.
Аммо юлдузли футболчи Европани тарк этишга тайёрми ёки йўқ, бу ҳали номаълум.
Левандовски "Барселона"даги келажагини кутмоқда
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар