Винисиус Реални тарк этиши мумкин

Винисиус Жуниорнинг Мадриднинг "Реал" клубидаги фаолияти жорий мавсумда якунланиши эҳтимоли юқори. Бразилиялик футболчининг клуб раҳбарияти билан шартномани узайтириш бўйича олиб борилган музокаралар фонида муносабатлари ёмонлашган.
Яқинда бўлиб ўтган "Эл-Класико" ўйинида Винисиуснинг захирага олинганидан кейин кескин норозилик билдириши вазиятни янада мураккаблаштирди. Журналист Маркос Бенитонинг хабарига кўра, 25 ёшли юлдуз қанот ҳужумчиси кейинги мавсумда Мадрид клубида қолмаслиги кутилмоқда.
Унга Англия Премьер-лигасидан қизиқиш кучаймоқда. Винисиус 2026-йилда шартномаси тугашини кутмасликни истаяпти ва "Реал" унинг трансферидан даромад олиш имкониятига эга бўлиши учун клубни шу муддат ичида тарк этишни афзал кўрмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг