2021 йилдан Telegram мессенжери монетизация қилишни бошлайди. Бу ҳақда Павел Дуров маълум қилди.
«Telegram айни вақтда 500 миллион фаол фойдаланувчига эга. Кўпчилигингиз савол беришингиз мумкин — бу ўсиш харажатлари ниманинг ҳисобидан қопланади? Ахир фойдаланувчилар сонинининг ошиши янада кўпроқ трафик ва серверларни сақлаш учун харажатлар дегани. Бизнинг ўлчамимиздаги лойиҳани давом эттириш учун йилига камида бир неча юз миллион доллар керак», — деди мессенжер асосчиси.
Павел Дуров компания харажатларини шу вақтга қадар шахсий маблағлари ҳисобидан тўлагани, бироқ, айни пайтдаги ўсиш динамикаси миллиард фаол фойдаланувчиларга қараб кетаётгани, харажатлар ҳам мос равишда ошаётгани, унинг олдида 2 йўл – харажатларни қоплаш учун пул ишлашни бошлаш ёки лойиҳани сотиш борлигини айтади.
Аввалроқ Дуров «Telegram»ни сотмаслиги ҳақида маълум қилган эдик. Шунинг учун у иккинчи йўлни танлайди.
«Telegram монетизация қилишни бошлайди... Барча жорий хизматлари бепуллигича қолади. Улар қаторида бизнес жамоалар ва кенг эҳтиёжларга эга фойдаланувчилар учун қўшимча функцияларни таклиф қиламиз. Оддий фойдаланувчилар Telegramдан доим бепул фойдаланади. Telegramнинг хабар алмашиш билан боғлиқ барча хизматлари рекламадан холи бўлади. Шахсий ва гуруҳ чатларида реклама бўлиши номувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Одамлар ўртасидаги суҳбат рекламага айланиб кетмаслиги зарур», — дейди у.
«Агар Telegram пул ишлай бошласа, жамоага ҳам фойда келтириши керак. Масалан, агар биз реклама платформаси орқали катта оммавий каналларни монетизация қилсак, ушбу каналлар эгалари уларнинг ҳажмига мутаносиб равишда бепул трафик олишади. Биз Telegramнинг миллионлаб ижодкорлари ва унга боғлиқ бизнеслар равнақ топиши, барча фойдаланувчилар учун нафи тегишини истаймиз», — қўшимча қилади Дуров.
Насибжон Шарофиддинов тайёрлади
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”