15:24 / 20.03.2021
3 014

Британияда келажак самолёти тақдим этилди

Британияда келажак самолёти тақдим этилди
Фото: Faradair
Британиянинг Faradair компанияси гибрид самолётларни яратиш устида иш олиб бормоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Мазкур самолётлар биодизель ва электродвигателли ноёб комбинацияга эгалиги сабаб гибрид деб аталади. Электродвигатель учиш ва қўниш вақтида керак бўлади, улар қуёш батареялари ёрдамида қувватланади. Биоёқилғида ишловчи двигателдан эса парвоз вақтида фойдаланилади.

Самолёт учталик коробкасимон қанотга эга — бу каби тажриба конструкциядан биринчи бор 1920 йилда фойдаланилган. Янги техника устида иш олиб борган компания келажак транспортининг экологиклигига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Фото: Faradair
Faradair самолётининг тезлиги соатига 370 километрга етади. Унинг ичида 18 та ўриндиқ жойлашган. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, самолётнинг кўтарилиш вақтидаги шовқини 60 децибелни ташкил этади, бу фон мусиқаси ва суҳбатдаги шовқин даражасига тенг.

Фото: Faradair
Биринчи тижорий парвоз 2026 йилга мўлжалланган, 2030 йилга бориб эса компания бу турдаги самолётлардан 300 донасини ишлаб чиқаришни режа қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Британияда келажак самолёти тақдим этилди