date

Германия компаниялари сунъий интеллектдан фойдаланишни икки баравар оширди

Германия компаниялари сунъий интеллектдан фойдаланишни икки баравар оширди

Германияда сунъий интеллектдан (СИ) фойдаланиш тобора кенгайиб бормоқда. Bitkom рақамли уюшмаси томонидан ўтказилган сўнгги сўров натижаларига кўра, мамлакатдаги ҳар учинчи компания ушбу технологияни ўз фаолиятига татбиқ этган. Тадқиқот 15 сентябр, душанба куни эълон қилинди.

Маълумотларга қараганда, иштирок этган компанияларнинг 36 фоизи СИдан амалда фойдаланаётганини билдирган. Шу билан бирга, яна 47 фоиз корхона ушбу қадамни яқин келажакда амалга ошириш ёки ҳозирда муҳокама қилиш жараёнида эканлигини айтган. Фақат 17 фоиз компания эса ҳозирча сунъий интеллектни ўз бизнес жараёнларига жорий этиш нияти йўқлигини билдирган.

Қайд этилишича, бугунги кунга келиб Германияда сунъий интеллектдан фойдаланаётган корхоналар сони ўтган йилга нисбатан қарийб икки баробарга кўпайган. Айниқса, ушбу технологиядан мижозлар билан мулоқотда, маркетинг ва коммуникация соҳаларида кенг қўлланилмоқда. Шунингдек, тадқиқот ва ишланмалар, ишлаб чиқариш жараёнлари, назорат ва ҳисоб-китоб тизимларида ҳам ундан фойдаланиш йўналишлари аста-секин ортмоқда.

Сўров хулосаларига кўра, Германиядаги ўнта компаниядан саккизтаси сунъий интеллектни келажакдаги асосий ва ҳал қилувчи технология сифатида кўради. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу жараён мамлакат иқтисодиётини рақамлаштириш ва инновацияларга янада кенг йўл очиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Германия компаниялари сунъий интеллектдан фойдаланишни икки баравар оширди