
Фото: the University of Queensland
Австралиянинг Квинсленд университети олимлари коронавирусга қарши эмлашни пластир ёрдамида амалга ошириш усулини ишлаб чиқишди.
SciTechDaily нашрида таъкидланишича, бунда ўта зич микрочиипларга (HD-MAP) эга пластир қўлланади. У терига ёпиштирилгандан кейин минглаб микроскопик реакциялар бошланади. Лойиҳанинг етакчи тадқиқотчиси Дэвид Мюллернинг таъкидлашича, коронавирусга қарши пластирнинг сичқонларда ўтказилган синовлари организмнинг унга юқорироқ иммун жавобини кўрсатган. Олимлар пластир ёрдамида вируснинг кўплаб штаммлари, жумладан альфа ва бета турларини бартараф эта олишганини айтишмоқда.
Таъкидланишича, вакцина сақлаш учун қулай ва бошқа вакциналардан фарқли, совуқ ҳароратни талаб қилмайди.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, пластир нархи бир доза вакцина нархидан юқори бўлмайди. Тадқиқотчилар ушбу технологияни дунёга тақдим қилишга умид қилишмоқда ва унинг клиник синовларини тезроқ ўтказиш учун зарур маблағ излашмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар