Фото: Wday
Қаҳва ичиш эрталаб ёки кун давомида зарурий энергияни орттириш билан таъминлайди. Шунингдек, юрак касалликлари ва диабет хавфини камайтиради. Бироқ баъзилар қаҳва жигар соғлиғини яхшилашини билмаслиги мумкин, деб ёзади Wday.
Шуни таъкидлаш керакки, қаҳвалар бўйича олиб бориладиган илмий тадқиқотлар учун қаймоқли, сутли ёки шакарли эмас, балки қора қаҳва асос сифатида олинади. Бу фақат қора қаҳва ичиб, бошқаларини бутунлай тўхтатиш керак дегани эмас, лекин қаҳванинг ушбу қўшимчалари ичимликнинг самарадорлигига салбий таъсир қилиши мумкин.
Қаҳванинг жигар ферментларига таъсири
Жигар шикастланиши билан инсон қонига кўп миқдордаги ўзига хос ферментлар кириб боради — бу аспартат аминотрансфераза (АСТ) ва аланин аминотрансфераза (АLT)дир. Агар қондаги бу ферментларнинг даражаси паст бўлса, унда жигар шикастланиши кузатилмайди. Бу ферментлар токсинларни чиқариб ташлаш, сафро ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этади, шунингдек, инфекцияларга қарши курашда ёрдам беради.
Тадқиқотларга кўра, бу АLT ва АСТ ферментларининг паст даражалари кунлик қаҳва миқдорига боғлиқ. Ушбу маълумотлар қаҳваларда гипотездан ҳимоя қилувчи моддалар мавжудлиги ҳақидаги фикрни тасдиқлайди.
Жигар фибрози
Жигар фибрози деб аталадиган касаллик мавжуд. У туфайли органда бириктирувчи тўқима ҳосил бўлади, яъни орган маълум яраларни ёпиш учун ўзида қўшимча тўқималарни тўплашга ҳаракат қилади. Бу спиртли ичимлик, семизлик, гепатит B ёки C билан оғриган беморларда жуда кенг тарқалган ташхисдир. Касалликнинг хавфи ҳам вақт ўтиши билан жигар сиррозига айланиши мумкинлигидадир.
Албатта, агар бундай ташхис қўйилган бўлса, унда қаҳва касалликдан бутунлай халос бўлишга ёрдам бермайди. Бироқ қаҳва ва ўсимлик чойини тез-тез истеъмол қилиш сабабли жигар фиброзининг ривожланиши чекланади. Лекин тадқиқот муаллифлари хулоса чиқаришга ҳали эрта эканлигини ва бу ҳодисанинг асосини тасдиқловчи натижаларни батафсил ўрганиш зарурлигини таъкидламоқда.
Жигар циррози
Бу юқорида айтиб ўтилган жигар чандиқларининг кейинги ва оғир босқичидир. Афсуски, жигар циррози одатда даволанмайди ва кўплаб жиддий соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин.
Тадқиқотлар натижасида қаҳва жигарнинг спиртли ичимликлар туфайли юзага келган циррози хавфини камайтиришга ёрдам бериши аниқланди, шунингдек, цирроз туфайли ўлим хавфини камайтиради.
Жигар саратони
Қаҳва жигар саратони хавфини камайтиришга ҳам ёрдам беради, деган эҳтимол мавжуд. Мета-таҳлил натижаларига кўра, қаҳва жигар саратони ривожланиш хавфини камайтириши мумкин, шу жумладан, бу ичимликни ичиш жигар касаллигининг ривожланишини секинлаштиришга қодир холос. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади