12:58 / 26.05.2022
1 335

Микротўлқинли печдан фойдаланиш соғлиқ учун хавфлими?

Микротўлқинли печдан фойдаланиш соғлиқ учун хавфлими?
Фото: Elle
Микротўлқинли печ ўтган асрнинг 50 йилларида озиқ-овқат маҳсулотларини иситиш ва муздан тушириш учун ихтиро қилинган — қулай, содда ва энг муҳими, тез ишлайдиган техника. Ўшандан бери бир асрдан ошиқ вақт ўтди, дунёда миллионлаб печкалар сотилган, аммо кўпчилик ҳали ҳам ушбу қурилманинг хавфсизлигига шубҳа қилмоқда. Агар нурланиш соғлиқ учун зарарли бўлса ва озиқ-овқатдаги озуқавий моддаларни йўқ қилса-чи? Электромагнит тўлқинлар озиқ-овқат сифатига қандай таъсир қилишини ва микротўлқинли печдан фойдаланишда қандай қоидаларга риоя қилиш кераклигини билиб оламиз.

Микротўлқинли печ қандай ишлайди?
Микротўлқинли печ — бу электр энергиясини микротўлқинли нурланишга айлантирадиган ошхона жиҳози ҳисобланади. Магнитрон деб аталадиган махсус қурилма томонидан ишлаб чиқарилган микротўлқинли нурланиш печга қўйилган озиқ-овқат молекулаларини қўзғатади, уларнинг ҳаракатланиши ва бир-бири билан тўқнашишига олиб келади, бунинг натижасида уларнинг ҳарорати кўтарилади, натижада овқат исийди. Микротўлқинлар биринчи навбатда сув молекулаларига таъсир қилади, аммо улар оқсил, ёғ ва углевод зарраларини ҳам иситади.

«Нурланиш» сўзи қулоққа хунук эшитилади, шунинг учун микротўлқинли печларнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги баҳслар улар ихтиро қилинган кундан бошлаб давом этмоқда. Бироқ бу атом бомбалари ва ядровий офатлар билан боғлиқ бўлган радиация тури эмас. Микротўлқинлар — ионлаштирувчи бўлмаган частотали электромагнит ёки ёруғлик тўлқинлари, бошқача айтганда, улар кимёвий трансформацияларга олиб келмайди. Мобил телефон ва электр чироқ ҳам паст интенсивликда бўлса-да электромагнит нурланишни келтириб чиқаради. Бугунги кунда радиациядан қочиб қутуладиган жой йўқлиги сабабли вақти-вақти билан улардан дам олиш ва ҳар доим хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш лозим.

Микротўлқинли печларда ҳимоя экранлари мавжуд бўлиб, улар печдан иссиқлик чиқиб кетишига йўл қўймайди ва нурланишдан ҳеч қандай зарар бўлмайди. Шунингдек, микротўлқинли печингиз яхши ҳолатда эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Агар у эски, синган бўлса ёки эшиги яхши ёпилмаса, янгисини олган маъқул.

Фото: Elle
Микротўлқинлар овқатга қандай таъсир қилади?
Микротўлқинларнинг озиқ-овқатга таъсири ҳақида гап кетганда, пиширишнинг ҳар қандай шакли маҳсулотнинг озуқавий қийматни пасайтиришини эсдан чиқармаслик керак. Витаминлар ва озуқа моддаларининг асосий «қотиллари» — ҳарорат, вақт ва тайёрлаш усули ҳисобланади.

20 хил сабзавот билан олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатдики, микротўлқинли печда ва анъанавий печда пишириш қайнатиш ёки димлашга қараганда кўпроқ антиоксидантларни сақлаб қолади. Шу билан бирга, олимлар брокколи микротўлқинли печда муздан туширганда таркибидаги флавоноид антиоксидантларнинг 97 фоиз, қайнатганда эса 66 фоиз йўқ бўлишини аниқладилар. Ушбу тадқиқот кўпинча микротўлқинли печлар озиқ-овқатни йўқ қилишининг исботи сифатида келтирилади, аслида у фақат музлатилган озиқ-овқатлардаги сув озуқа моддаларининг парчаланишини тезлаштиради, чунки Ҳ2О молекулалари микротўлқинли нурланишдан тез исийди.

Фото: Elle
Бундан ташқари, микротўлқинли печда ишлов бериш баъзи озиқ-овқатларда зарарли бирикмалар ҳосил бўлишини камайтириши мумкин. Тадқиқотга кўра, микротўлқинли печда товуқ гўшти бошқа пишириш усуллари билан солиштирганда минимал нитрозамин (ёғли овқатлардаги нитритлар қиздирилганда ҳосил бўладиган бирикма) ишлаб чиқарган — микротўлқинли печда қовурилгандан кўра камроқ кансерогенлар ҳосил бўлади.

Микротўлқинли печда овқатни қандай иситиш/пишириш керак?
Микротўлқинли печга пластик идишларни қўйганда, баъзи пластмассаларда гормонларни йўқ қиладиган моддалар мавжудлигини ёдда тутинг. Бунга яққол мисол — қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолардан тортиб то семиришгача бўлган турли хил касалликларга сабаб бўлувчи бисфенол-А моддаси.

Ёдингизда бўлсин: агар у фойдаланиш учун хавфсиз деб белгиланмаган бўлса, ҳеч қачон пластик идишни микротўлқинли печга қўйманг. Микротўлқинли печлар учун иссиқликка бардошли пластик ёки қалин шиша идишлардан фойдаланинг ва ҳеч қачон металл идиш ишлатманг.

Фото: Elle
Албатта, микротўлқинли печларнинг камчиликлари ҳам бор. Мисол учун, улар озиқ-овқат заҳарланишига олиб келадиган бактериялар ва бошқа патогенларни ўлдиришда унчалик самарали эмас. Бундан ташқари, суюқликни қиздиришда эҳтиёт бўлиш ва тухум каби ёрилиши мумкин бўлган таомларни печга қўймаслик керак.

Умуман олганда, микротўлқинли печлардан фойдаланиш ҳаётга камчиликлардан кўра кўпроқ қулайликлар келтиради, аммо агар соғлом турмуш тарзи ҳақида жиддий ташвишлансангиз, микротўлқинли печдан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик шахсий танловингизга боғлиқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Микротўлқинли печдан фойдаланиш соғлиқ учун хавфлими?