Баъзи инсонлар жуда кеч вақтда овқатланишга одатланган бўлишади, яна айримлар эса кечқурун умуман овқатланмасликка ҳаракат қилишади. Бироқ, гастроэнтеролог, парҳезшунос, тиббиёт фанлари номзоди Ирини Бережнаянинг Sputnik радиосига берган интервьюсида айтишича, икки ҳолат ҳам саломатлик учун жуда зарарли бўлиши мумкин.
“Жуда кеч пайти овқатланиш яхши эмас, айниқса, таомдан сўнг дарҳол уйқуга ётсангиз. Одам ошқозонида кўп миқдорда озиқ-овқат билан текис ётади ва ошқозон таркибидаги егулик эса қизилўнгачга қайтиб боради. Натижада қизилўнгачнинг куйиши, ошқозонда тиқилиши ва бактериялар кўпайиши мумкин. Бу эса, ўз навбатида бактериал ўсиш синдромини келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, овқат ҳазм қилишда муаммолар пайдо бўлади. Тонгда эса қорин бўшлиғида ноқулайлик, оғриқ бўлиши мумкин”, - таъкидлайди шифокор.
Бундан ташқари, жуда кеч овқатланиш жигар фаолиятига ҳам зарар келтиради.
“Кечги овқатдан сўнг барча аъзолар ёмон ишлайди. Одам ухлаётганда бутунлай бошқача энергия сарфлайди. Натижада уйқудан олдин овқатланиш жигар семиришига олиб келади. Чунки бунда жигарга кўп юклама тушади. Бу ҳатто озғин одамларда ҳам учраши мумкин бўлган ёғли гепатоздир”, - дея огоҳлантиради шифокор.
Яна кўпчилик одамлар эса умуман кечки овқат истеъмол қилмасликка ҳаракат қилишади. Аммо бу ҳам ошқозонга салбий таъсир қилмасдан қолмайди.
“Айримлар парҳез қоидасига кўра кечги овқатни истеъмол қилмасликка ҳаракат қилади. Бу одатнинг ҳам яхши томонлари бўлиши мумкин. Бироқ, агар организм бундай тартибга кўникмаган бўлса, саломатликка жиддий зарар келтириши мумкин. Чунки катаболизм (энергия алмашинуви), кислота-ишқор мувозанати бузилади”, - дейди шифокор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...