Пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кунига олти километр ёки ўн минг қадам пиёда юриш остеопороз, қандли диабет, гипертония каби хавфли касалликларнинг олдини олишга катта ёрдам беради.
Олий тоифали шифокор Севара Ҳусанованинг сўзларига кўра, спорт билан фаол шуғуллана олмайдиган инсонлар учун пиёда юриш энг фойдали машғулотдир.
Пиёда юришда нафас олиш ва пульсни назорат қилиш керак
“Кимдир учун 1000 қадам юриш катта жасорат бўлса, яна кимдир 15 ёки 20 минг метр масофани чарчоқсиз босиб ўтади. Шу боис одам қанча пиёда юргиси келса, шунча юриши ва масофани ҳар куни ўртача 100 қадамдан ошириб бориши зарур”, - дейди шифокор.
Бироқ ёш тоифалари учун бу кўрсаткич турлича. Мисол учун, 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар 11 мингдан 15 минг қадамгача, ўсмирлар 12 мингдан 20 минг қадамгача, катталар 5 мингдан 10 минг қадамгача, кексалар эса 3 мингдан 5 минг қадамгача бўлган масофани осон ва қийинчиликсиз босиб ўтишлари мумкин.
“Юриш вақтида пульс сони дақиқасига 100 тадан кам бўлса, тезликни ошириш керак, агар 120 дан ортиқни кўрсатса, секинлашиш даркор. Юқорида айтилганидек, машғулот вақтида пульс сони 100 дан кам бўлса, бундай юришдан ҳеч қандай фойда йўқ. Бунинг сабаби пульс сони 100 дан кам бўлганида моддалар алмашинуви жараёни худди тинч ҳолатдагидек кечади”, дея қўшимча қилди Севара Ҳусанова.
Пиёда юришда тавсия этиладиган вақт
Пиёда юриш билан исталган об-ҳаво шароитида ва куннинг хоҳлаган вақтида шуғулланиш мумкин. Уни овқатдан 1,5-2 соат аввал ёки кейин бир хил вақтда бошлаш керак. Ортиқча вазнли инсонлар эса оч қоринга пиёда юриши тавсия этилади.
Мунтазам пиёда юришнинг фойдаси
Мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради. Қолаверса, мутхассислар кузатувларига кўра, у билан доимий шуғулланган одамларда ўлим ҳолати эҳтимоли ўзларини ортиқча уринтирмаган кишиларга нисбатан 32 фоизга кам бўлиши аниқланган.
Шунингдек, тўғри пиёда юриш умуртқа поғоналари тўқималарини кислород билан тўйинтиришга, интервертебрал дискларни мустаҳкамлашга катта ёрдам беради. Шу билан бирга, заифлашган асаб толалари ишини рағбатлантиради, юрак хуружи ва инсульт каби оғир касалликлар хавфи икки баравар камаяди.
Бундан ташқари:
- ақлий заифлик;
- депрессия;
- йўғон ичак саратони;
- семизлик;
- қандли диабет;
- бўғим касалликлари;
- овқат ҳазм қилиш муаммолари;
- юрак тезлигини яхшилаш, қон томирлар мустаҳкамлиги учун ҳам пиёда юриш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...