Фото:«traveltimes.ru»
Жиғилдон қайнаши жиддий касалликларнинг аломати бўлиши мумкин. Аччиқ таомлар, спиртли ичимликлар, ҳомиладорлик — бу ҳар бир катталар ҳаётида камида бир неча марта дуч келган жиғилдон қайнашининг бир нечта сабабларидан биридир.
Кўп ҳолларда, бу нохуш ҳиссиёт бутунлай зарарсиз сабабларга кўра юзага келади ва ўз-ўзидан ўтиб кетади. Баъзан эса жиғилдон қайнаши жиддий касалликларнинг аломати бўлиши мумкин. Агар сўнгги пайтларда тез-тез бу ҳолатни бошдан кечираётган бўлсангиз, парҳез ёки турмуш тарзингизни ўзгартирган тақдирда ҳам у йўқолмаса, албатта, шифокорга мурожаат қилишингиз керак. Қуйида «безарар» туюлган жиғилдон қайнаши огоҳлантирмоқчи бўлган бешта касаллик:
Юрак хуружи
Юрак хуружининг дастлабки белгилари жиғилдон қайнашига ўхшаш бўлади — кўкрак қафасида турғун ёниш ҳисси… Агар жиғилдон қайнаши белгилари қизилўнгачнинг тирналиши хусусияти билан бирга кечса, сўнг юрак хуружи кузатилса, бунга қон оқими юракка етиб боришининг пасайиши сабаб бўлади. Жиғилдон қайнаши ва юрак хуружи белгиларида бироз фарқ бор (масалан, жиғилдон қайнаши оғизда нордон таъм билан бирга намоён бўлади ва бемор ётганда аҳволи ёмонлашади), аммо фақат шифокоргина аниқ ташхис қўйиши мумкин. Жиғилдон қайнаши юрак хуружининг бошқа белгилари (қўл, жағ ёки белдаги оғриқлар, ҳолсизлик, ошқозонда оғриқ) билан бирга кечса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Ўт пуфагидаги тошлар
Ўт пуфагидаги тошлар — ўт пуфагида пайдо бўлган ва қотиб қолган ошқозон кислотаси бўлаклари. Улар ўт пуфаги йўлини тўсиб қўяди ва қориннинг юқори қисмида оғриқ келтириб чиқариши мумкин. Одатда оғриқ овқатдан сўнг тезда пайдо бўлади. Жиғилдон қайнашига қарши дорилар уни бартараф этолмайди. Агар шу ҳолат сизда кузатилаётган бўлса, иложи борича тезроқ шифокорингизга мурожаат қилинг.
ГЕРД
ГЕРД (гастроэзофагиал рефлюкс касаллиги) сурункали касаллик бўлиб, унда ошқозон кислотаси ёки ошқозондаги қолдиқ овқат қизилўнгачга чиқазилади. Статистик маълумотларга кўра, Россия аҳолисининг 13 фоизи (ва Москва вилояти аҳолисининг 26 фоизи) ушбу касалликнинг у ёки бу шаклидан азият чекмоқда. Жиғилдон қайнаши бу касалликнинг бирламчи белгиларидан биридир. Агар сизда ҳафтада камида икки марта кўнгил айниши кузатилса, гастроэнтерологга мурожаат қилиш вақти келди.
Ошқозон яраси (язва)
Ошқозон ярасидан келиб чиқадиган оғриқ кўпинча қориннинг юқори қисмида ёки тўғридан-тўғри ошқозоннинг ўзида пайдо бўлади. Баъзи ҳолларда у қизилўнгачнинг юқори қисмида ёниш ҳисси сифатида сезилиши мумкин: бу, айниқса, касалликнинг дастлабки босқичларида кенг тарқалган. Бу ҳолда шифокор билан маслаҳатлашинг. Язва узоқ даволанишни ва махсус парҳезни талаб қиладиган жиддий касалликдир.
Қизилўнгач ёки ошқозон саратони
Жиғилдон қайнаши қизилўнгач ёки ошқозон саратони ривожланишидан огоҳлантирувчи дастлабки аломатлардан биридир. Хавотирга соладиган алоҳида сабаб: доимий жиғилдон қайнаши ва унинг узоқ давом этиши. Жиғилдон қайнаши уч ҳафта ёки ундан кўпроқ давом этади. Бундан ташқари, агар жиғилдон қайнаши сабабсиз вазн йўқотиш, газ ҳосил бўлишининг кучайиши, кўнгил айниши, ошқозоннинг юқори қисмида оғриқ ва қориннинг шишиши билан бирга кечса, бу ҳолда ҳам шифокор ҳузурига шошилинг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон — Қозоғистондаги хорижий компаниялар сони бўйича учинчи ўринда
Биткоин қиймати 99 минг доллардан ошди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади