10:50 / 23.01.2024
116

Шамоллашни даволашда кутилганидек самара бермайдиган 10 та халқоно усул

Шамоллашни даволашда кутилганидек самара бермайдиган 10 та халқоно усул

Эҳтимол, бу усуллар бувиларимизга ёрдам бергандир, аммо замон ривожланишда давом этмоқда, шу жумладан тиббиёт ҳам. Ҳозирда шамоллашни текширувдан ўтган усуллар билан даволаш мумкин.

Шифокор рецептисиз антибиотиклар

Шамоллашни даволашнинг энг бемаъни усули — бу ўз-ўзига рецепт ёзиш ва ўзбошимчалик билан антибиотик қабул қилиш. Баъзилар антибиотикнинг бир марталик дозаси ичак микрофлорасини сезиларли даражада бузиши, бактериялар учун қулай флора ўсишини қўзғатиши ва тананинг ҳимоя функциясини заифлаштириши мумкинлигини тушунмайди. Шунингдек, кучли дориларни тез-тез қабул қилиш туфайли одам уларга қарши иммунитетни ривожлантиради, бу эса келажакда бошқа жиддий касалликларни самарали даволаш имконини йўқ қилади.

Фақат кўп суюқлик ичиш орқали даволаниш

Агар тана ОРВИ ёки бошқа вирусли инфекциялар туфайли заифлашган бўлса, организм кўп миқдорда суюқликка муҳтож бўлади. Бироқ бу болани даволашнинг ягона йўли эмас: ҳа, суюқлик ичиш вазиятни яхшилайди ва баъзи аломатларни енгиллаштиради — томоқ оғриғи, йўтал ва оғиз бўшлиғи оғриғи каби. Аммо таъсир самарали бўлиши учун вирусга қарши препаратлар ҳам қабул қилиш керак.

Бурун оқишига қарши алоэ суви

Алоэ шарбати ёки желеси суяк бўшлиқлари ичидаги шиллиқ қаватларнинг шишишини камайтиришга, ринит/синусит таъсирини бартараф этишга ёки сурункали бурун оқишидан азоб чекаётган одамларнинг аҳволини енгиллаштиришга ёрдам беради. Бироқ бу усул болаларга қўлланганда мумкин бўлмаган ҳолатлар бор — уларнинг нозик териси ва шиллиқ пардалари яллиғланган терини қўзғатмайдиган ва “юмшоқ” режимда бурун оқишини тўхтатувчи текширувдан ўтган дориларга муҳтож.

Томоқни ичимлик содаси ёки туз билан чайиш

Кўп болалар томоқни тўғри чайишни билмайди — улар кўпинча ота-оналарига билдирмасдан эритманинг тўртдан бир қисмини ютиб юборади. Дорихоналарда ютса ҳам хавфсиз бўлган зарарсиз бирикмалар сотилади, аммо туз ёки сода асосидаги халқона рецептлардан фойдаланмоқчи бўлсангиз, эҳтиёт бўлинг: боланинг заиф ошқозони бундай концентрланган сувдан жиддий зарарланиши мумкин — кўнгил айниши, заҳарланиш ёки томоқ куйиши каби ҳолатлар юзага келиши мумкин.

Иссиқ компресслар

Ҳар қандай ҳолатда ҳам шамоллаганда иссиқ компрессдан фойдаланманг, чунки бу вазиятни янада оғирлаштириши ва тана ҳароратини кўтариб юбориши мумкин. Агар бола совқоца, уни ўраш ва мушаклар спазмларини бартараф этишга ва ҳароратни пасайтиришга қаратилган препарат бериш керак. Агар юқорида тавсифланган усуллар ёрдам бермаса, дарҳол шифокор чақириш лозим.

Пиёз ва саримсоқ

Катталарнинг фикрига кўра, саримсоқ ва пиёз шамоллашни даволашда ҳақиқий дармондори ҳисобланади. Бўйинга “туморча” қилиб тақиб олиш ҳақиқатан ҳам иммунитетни мустаҳкамласа-да, бурун оқишига қарши пиёз суви ва саримсоқ ингаляцияси шиллиқ пардалар ва нафас йўллари куйишини келтириб чиқариши мумкин.

Муздек егулик истеъмол қилиш

Музқаймоқ, йогурт ва бошқа совуқ овқатлар томоқ оғриғидан халос бўлишга ёрдам беради деган фикр бор, тўғри бу томоқ шишишини пасайтиради ва яллиғланган бодомсимон безларни “музлатади”. Кўплаб ота-оналарнинг хатоси шундаки, улар керакли дори-дармонлар билан даволамасдан, ушбу даволаш усулини тўғри деб билади. Совуқ овқат дастлаб ҳароратни пасайтиради ва танадаги оғриқни камайтиради, аммо озиқ-овқат ҳазм бўла бошлаганда, ҳарорат қайтади, кейин эса даволанишни махсус дорилар билан давом эттириш керак бўлади.

Банкалар

Вакуум терапиясининг самарадорлиги илмий асосга эга, аммо уй шароитида банкаларни тўғри қўйишни кўпчилик билмайди. Қон янгиланиши, албатта, шамоллашни ва яллиғланиш жараёнларини даволашда ёрдам беради, аммо бу усулдан олдин ножўя таъсирлар билан танишиш керак. Ножўя таъсирлар сифатида гемофилия, беқарор артериал ёки веноз босим, сил, саратон ва юрак касалликлари қайд этилган. Банкаларни, шунингдек, ҳарорати юқори ва 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Иссиқ ванна

Компрессда бўлгани каби иссиқ ҳаммом фақат шамоллаган боланинг аҳволини ёмонлаштиради. Агар иссиқ сув сабаб тана ҳарорати кўтарилса, бу ўз навбатида гипертермияга айланиши мумкин. Эсингизда бўлсин, фақат илиқ ваннагина фойдали — буғ туфайли ҳаво йўллари намланади, бу йўтал ва бурун оқиши орқали балғам чиқиб кетишини осонлаштиради.

Антигистаминлар

Аллергияга қарши дорилар инсоннинг аҳволини енгиллаштиришга ёрдам беришига қарамай, антигистаминлар шамоллашни эмас, балки фақат аллергик турдаги шишни енгиллаштириши мумкинлигини ёдда тутиш керак. Шифокор томонидан белгиланмаган дори-дармонларни қўллаш боланинг иммунитетига кучли зарба бериши мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шамоллашни даволашда кутилганидек самара бермайдиган 10 та халқоно усул