date

Ўзбекистонда интернетдан ким кўпроқ фойдаланади: эркаклар ёки аёллар

Ўзбекистонда интернетдан ким кўпроқ фойдаланади: эркаклар ёки аёллар

Миллий статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аёллар улуши 93,1 фоизга етган.

Шу даврда эркаклар орасида интернетдан фойдаланиш кўрсаткичи анча юқори бўлиб, 95,3 фоизни ташкил этган. Бу маълумотлар интернет фойдаланувчилар орасидаги гендер тақсимотини аниқ кўрсатиб бермоқда.

Йиллар кесимида интернетдан фойдаланувчи аёллар улуши қуйидагича ўзгарган:

2021 йил — 72,6 фоиз;

2022 йил — 81 фоиз;

2023 йил — 87,3 фоиз;

2024 йил — 92,4 фоиз;

2025 йил (январ–август) — 93,1 фоиз.

Шунингдек, интернетдан фойдаланувчи эркаклар улуши йиллар оралиғида шундай кўринишга эга:

2021 йил — 80,6 фоиз;

2022 йил — 86,9 фоиз;

2023 йил — 90,9 фоиз;

2024 йил — 94,2 фоиз;

2025 йил (январ–август) — 95,3 фоиз.

Бу рақамлар интернетдан фойдаланишнинг йилдан йилга ошишини ва ҳар икки жинсда ҳам рақамли технологияларга қизиқишнинг ортганини кўрсатади. Эркаклар ва аёллар орасидаги фарқ анча кичик бўлса-да, ҳар икки жинсда интернетдан мунтазам фойдаланувчилар сони тобора кўпаймоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонда интернетдан ким кўпроқ фойдаланади: эркаклар ёки аёллар