Қаҳванинг фойда ва хавфлари: Саломатликка қандай таъсир қилади?

Саломатлик1 дақиқа ўқиш4K
Қаҳванинг фойда ва хавфлари: Саломатликка қандай таъсир қилади?

Қаҳва дунёдаги энг машҳур ичимликлардан бири бўлиб, ҳар куни 2 миллиард пиёла истеъмол қилинади. Бироқ, унинг фойдаси ва зарари борасидаги баҳслар давом этмоқда. Қуйида қаҳванинг организмга таъсири, фойдали жиҳатлари ва хавфлари ҳақида маълумот берилади.

Қаҳванинг фойдали хусусиятлари

  • Энергияни ошириш: Кофеин чарчоқни келтириб чиқарувчи аденозин рецепторларини блоклайди ва дофамин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, бу хушёрлик ва диққатни оширади.
  • Диабет хавфини камайтириш: Қаҳва 2-тур диабет хавфини камайтиришда метаболизмни тезлаштириб ва ошқозон ости бези ҳужайраларининг ишлашини яхшилашга ёрдам беради.
  • Озишга ёрдам беради: Қаҳва метаболизмни тезлаштиради ва калория ёқилишини рағбатлантиради.
  • Мияни ҳимоя қилади: Кофеин Альцгеймер касаллиги хавфини камайтиради ва когнитив функцияларни яхшилайди.
  • Депрессияга қарши: Ҳар қўшимча пиёла қаҳва депрессия хавфини 8% га камайтиради.
  • Жигар саломатлиги: Қаҳва жигар касалликлари хавфини бир пиёла билан 15%, тўртта билан 71% га камайтиради.
  • Умрни узайтириш: 2-4 пиёла қаҳва истеъмол қилувчиларнинг ўлим хавфи пастроқ бўлади.

Қаҳванинг хавфлари

  • Асабийлик ва хавотир: Ортиқча қаҳва безовталик, юрак уришининг тезлашиши ва ҳатто ваҳима ҳужумларини келтириши мумкин.
  • Уйқуга таъсир: Кофеин организмда 8 соатгача қолади, шунинг учун кечқурун қаҳвадан воз кечиш тавсия этилади.
  • Кофеинга чидамлилик: Вақт ўтиши билан қаҳванинг таъсири камаяди ва кўпроқ қаҳва талаб қилинади.
  • Ҳазм муаммолари: Қаҳва меъда кислоталигини оширади ва гастрит ёки яраси бўлганлар учун зарарли бўлиши мумкин.

Қаҳва танлаш бўйича маслаҳатлар

  • Турка: Туркада тайёрланган қаҳва кўпроқ кафестол сақлайди, бу эса холестерин даражасини ошириши мумкин.
  • Филтр усули: Қоғоз фильтрлар зарарли моддаларни ушлаб қолади ва ичимликни хавфсиз қилади.

Хулоса
Қаҳва фойдали ҳам, зарарли ҳам бўлиши мумкин. Ундан меъёрда (2-3 пиёла) истеъмол қилиш организмга наф келтиради. Бироқ, сурункали касалликлар бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиб, хавфсизроқ тайёрлаш усулларини танлаш лозим.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?