Португалия ва Британияда ҳалокатли ёмғир ва торнадо

1 дақиқа ўқиш188
Португалия ва Британияда ҳалокатли ёмғир ва торнадо

Португалия ва Британияда ҳалокатли ёмғир ва торнадо
15-ноябрь куни кучли бўрон туфайли Португалияда уч киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар жароҳатланди. Бўрон бир неча кун давомида Португалия ва қўшни Испанияга кучли ёмғир ва шамол олиб келди, сўнг Британия ва Ирландияга ҳам етди.

Португалияда қутқарувчилар Фернао Ферро шаҳрида уйларни сув босган пайтда уй ичида қолган кекса эр-хотин жасадини топди. Жанубий Португалияда торнадо содир бўлиб, 85 ёшли британиялик аёл ҳалок бўлди, 28 киши жароҳат олди, улардан иккитаси шифохонага ётқизилди. Португалия Президенти Маркело Ребело де Соуза ҳалок бўлган аёлнинг оиласига таъзия билдирди ва жароҳатланганларга тезкор соғайишни тилади.

Британияда Монмут шаҳри ва атроф ҳудудларда кучли сел уйлар, транспорт ва электр тизимларига зарар етказди. Уелс ёнғин-қутқарув хизматлари эвакуация ишларини давом эттирмоқда.

Уелсда 11 та сел огоҳлантириш берилган, улардан тўртини жиддий деб белгилашган. Англияда 49 та сел огоҳлантириш ва 134 та эҳтиёт чораси мавжуд. Ҳаводан олинган видеоларда шаҳар маркази ва турар жойларни сув босгани кўриниб турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?