
Ўзбекистон бўйлаб ҳунармандлар сони 22 мингдан ортиқ экани маълум бўлди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Маълумотларга кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатига, мамлакатда фаолият юритаётган ҳунармандлар сони 22 100 нафарни ташкил этган.
Ҳудудлар бўйича таҳлилга кўра, энг кўп ҳунармандлар Тошкент шаҳрида — 2 964 та, Фарғона вилоятида — 2 743 та ва Самарқанд вилоятида — 2 179 та фаолият юритмоқда.
Шунингдек, Андижон вилоятида — 2 058 та, Наманганда — 2 024 та, Хоразмда — 1 982 та, Тошкент вилоятида — 1 731 та, Бухорода — 1 434 та, Қашқадарёда — 1 427 та ҳунарманд қайд этилган.
Ҳунармандлар сони нисбатан камроқ бўлган ҳудудлар қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси — 981 та, Жиззах — 923 та, Сурхондарё — 786 та, Сирдарё — 449 та ва Навоий вилояти — 419 та.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.