
Илм-фан дунёси яна бир катта қадам ташлади — энди сунъий интеллект ёрдамида кўкрак бези саратонини илк босқичдаёқ аниқлаш мумкин бўлади.
Олимлар яратган Clairity Breast номли янги технология оддий рентген тасвирларини таҳлил қилиш орқали саратон белгилари пайдо бўлишидан беш йил олдин касаллик ривожланиш эҳтимолини аниқлай олади. Бу эса хавф гуруҳидаги аёллар учун ютуқли имконият яратади.
Янги сунъий интеллект тизими нафақат саратон хавфини башорат қилади, балки қайси турдаги профилактика чоралари бемор учун самарали бўлишини ҳам тавсия этади.
Clairity Breast лойиҳаси муаллифлари айтишича, тизим АҚШ Озиқ-овқат ва дори воситалари маъмурияти (FDA) томонидан расман тасдиқланган ва яқин вақтларда АҚШ клиникаларида амалиётга жорий этилади.
Мутаҳассислар фикрича, бу инновация саратонни эрта аниқлаш ва инсон ҳаётини сақлаб қолишда янги даврни бошлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!