date

Файзуллаев танаффус олдидан ғалабани муҳим деб баҳолади

Файзуллаев танаффус олдидан ғалабани муҳим деб баҳолади

Кечаги ёрқин ва ишончли ўйиндан сўнг Аббосбек Файзуллаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қисқа, аммо мазмунли фикр қолдирди. Ёш футболчининг бу сўзлари мухлислар орасида ижобий кайфият уйғотди ва жамоадаги руҳий муҳит қай даражада юқори эканини кўрсатди.

“Давралар оралисидаги танаффусга ажойиб ғалаба билан чиқдик. Шу тарзда давом этамиз, 2026 йилда кўришгунча”, — деб ёзди Аббос. Ушбу фикр орқали футболчи жамоанинг мавсум давомидаги ишига ишонч билдириб, олдинда янада катта мақсадлар турганини англатди.

Маълумот учун, ёзги трансфер ойнасида Туркияга кўчиб ўтган Файзуллаев қисқа вақт ичида янги муҳитга мослашиб улгурди. У айни пайтда чемпионат доирасида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланди. Ёш бўлишига қарамасдан, у жамоанинг ҳужумкор ўйинида фаол иштирок этиб, мураббийлар ишончини оқламоқда.

Мутахассислар фикрича, Файзуллаевнинг барқарор ўйини ва ўз-ўзига ишончи унга кейинги учрашувларда ҳам катта фойда келтиради. Мухлислар эса унинг ҳар бир ўйиндан кейинги руҳий ҳолати ва мақсадга йўналтирилган фикрларини келажак учун яхши ишора сифатида қабул қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Файзуллаев танаффус олдидан ғалабани муҳим деб баҳолади