date

Руминияда 40 йилдан кейин мохов касаллиги аниқланди

Руминияда 40 йилдан кейин мохов касаллиги аниқланди

Руминияда қирқ йилдан ортиқ танаффусдан сўнг мохов касаллиги яна қайд этилди. Мамлакатда ушбу касаллик икки нафар шахсда аниқлангани расман тасдиқланди.

Руминия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, Reuters ва European Pravda ахборотларига кўра, шимоли-ғарбий Клуж шаҳрида жойлашган курортда фаолият юритувчи 21 ва 25 ёшли икки массажчига мохов касаллиги ташхиси қўйилган. Ҳозирда улар шифокорлар назорати остида даволанмоқда. Шу билан бирга, яна икки нафар шахс эҳтимолий юқиш ҳолатини истисно этиш мақсадида текширувдан ўтказилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири А. Рогобете бу вазият бўйича изоҳ бериб, аҳолини хотиржам бўлишга чақирди. Унинг таъкидлашича, мохов касаллиги осон юқмайди ва уни юқтириш учун узоқ муддатли ҳамда яқин алоқа зарур. Вазир, шунингдек, беморлардан бирининг яқинда Осиё давлатларидан қайтганини, у ерда эса бир ой давомида касалхонада даволанган онаси билан бирга бўлганини маълум қилди.

Ҳодиса юзасидан барча ҳолатларга ойдинлик киритилгунга қадар курорт фаолияти вақтинча тўхтатилди. Қайд этилишича, Руминияда мохов касаллиги бўйича охирги расмий тасдиқланган ҳолат бундан 44 йил аввал кузатилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Саломатлик » Руминияда 40 йилдан кейин мохов касаллиги аниқланди