Электрон сигареталар юрак хуружи хавфини кескин оширади

1 дақиқа ўқиш158
Электрон сигареталар юрак хуружи хавфини кескин оширади

Электрон сигареталар (вейп) инсон саломатлиги учун кутилганидан анча хавфли экани яна бир бор исботланди. News Medical хабар беришича, сўнгги илмий изланишлар электрон сигарета истеъмоли миокард инфаркти — юрак хуружи юз бериш эҳтимолини жиддий даражада кучайтиришини кўрсатган.

BMC Public Health журналида эълон қилинган ушбу кенг қамровли тадқиқотда вейп фойдаланиши билан юрак хуружи ва инсульт хавфи ўртасидаги боғлиқлик атрофлича ўрганилган. Олимлар аввалги йилларда ўтказилган 12 та илмий ишни таҳлил қилиб, 430 875 нафар иштирокчи юрак хуружи хавфи учун, 1 миллиондан зиёд киши эса инсульт таҳлили учун қамраб олинган.

Юрак хуружи хавфи 53 фоизга юқори

Тадқиқот натижаларига кўра, электрон сигарета чекиш одатидан воз кечмаганлар юрак хуружига дуч келиш эҳтимолини 53 фоизга ошириб юборади. Энг ташвишлиси — оддий сигаретадан электрон сигаретага ўтганларда хавф янада юқори экани маълум бўлган.

Мутахассислар айтишича, аввал чекиб, кейин вейпга ўтган собиқ чекиб юрувчиларда инсульт хавфи умуман тамаки маҳсулотлари истеъмол қилмаганларга нисбатан 73 фоизга юқори бўлган. Бу эса электрон сигареталарни “бехавф” ёки “зарари кам” маҳсулот сифатида қабул қилиш мутлақо хато эканини англатади.

Нима учун вейп жиддий хавф солади?

Давлатлар ва тиббий тизимлар оддий сигарет чекишни уларнинг юрак-қон томир тизимига кўрсатадиган кучли зарари туфайли узоқ йиллардан бери асосий хавф омили сифатида қайд этиб келади. Тамаки саноати эса шу орқали электрон никотин етказиб бериш қурилмаларини “чекувчилар учун енгилроқ вариант” сифатида бозорга таклиф қилди.

Бироқ бу қурилмалардаги суюқликлар — никотин, пропилен гликол, ўсимлик глицерини ва турли ароматизаторлар қиздирилганда хавфли моддалар ҳосил қилади. Пропилен гликолнинг қиздирилиши натижасида юрак-қон томир касалликларига олиб келиши мумкин бўлган реактив бирикмалар, хусусан, алдегидлар ажралиб чиқиши таъкидланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?