date

Шомуродов Суперлигада гол ва ассистлар "қирол"ига айланди

Шомуродов Суперлигада гол ва ассистлар "қирол"ига айланди

Туркия Суперлигасида ўзбек футболчиси навбатдаги ёрқин натижаси билан ажралиб турибди. "Истанбул Башакшеҳир" сафида тўп сураётган Элдор Шомуродов чемпионатда гол+ассист кўрсаткичи бўйича яққол пешқадамга айланди.

17-тур доирасида «Газиантеп»га қарши ўтказилган учрашув (5:1)да Шомуродов жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшди. Ҳужумчи мазкур баҳсда битта гол уриб, яна бир тўпни шеригига аниқ узатма орқали тайёрлаб берди. Шу ўйиндан кейин унинг жорий мавсумдаги ҳисобида 12 та гол ва 3 та ассист қайд этилди.

Бу кўрсаткичлар билан Элдор рақобатчиларини ортда қолдирди. Иккинчи ўринда 8 та гол ва 5 та ассист муаллифи бўлган Марко Асенсио жой олган. Кучли учликни эса 11 та гол ва 1 та голли узатмага эга Пол Онуачу якунлаб бермоқда.

Мутахассислар фикрича, Шомуродовнинг барқарор ўйини ва ҳал қилувчи дақиқаларда тўғри қарор қабул қилиши уни Суперлиганинг энг хавфли ҳужумчиларидан бирига айлантирди. У нафақат гол уриш, балки жамоадошларини ўйинга қўшиш борасида ҳам юқори самара кўрсатмоқда.

Маълумот ўрнида, «Истанбул Башакшеҳир» айни пайтда 23 очко жамғариб, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. Мухлислар эса жамоа ва унинг ўзбек ҳужумчисидан мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам шундай юқори суръат кутиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов Суперлигада гол ва ассистлар "қирол"ига айланди