Итальяно: "Наполи" объектив равишда яхшироқ ўйнади

"Болонья" баҳордаги муваффақиятини такрорлай олмади: ўшанда Италия кубоги финалида "Милан" мағлуб этилганди. Бу сафар эса Суперкубок финалида Винченцо Итальяно жамоаси "Наполи"га 0:2 ҳисобида ютқазди.
"Болонья" бош мураббийи объектив равишда неаполликлар яхшироқ ўйнаганини тан олди. "Рақиб ажойиб ўйин ўтказди, уларнинг хизматига тан оламан.
Аммо биз учун ҳам бу ўйин фойдали бўлди: йигитлар шундай муҳим учрашувларда қатнашиш тажрибасини олишини истайман. Майдонда қўлимиздан келган ҳамма нарсани бердик, бу ерга яна қайтиш учун ҳаракат қиламиз.
Лекин бу сафар рақиб янада яхшироқ ўйнади", — дея Итальянонинг сўзларини calcionapoli1926.it келтиради. "Болонья" Италия Суперкубогида илк бор иштирок этди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг