
Франциялик ҳужумчи Карим Бензема дам олиш кунлари Парижга учиб борди, янги дугонаси — актриса Лина Кудри ҳамроҳлигида машҳур «Лувр» музейини томоша қилди ва 1964 йилда Пабло Пикассо чизган «Эркак боши» номли картинани ўзига сотиб олди. Харид нархи ошкор қилинмади, бироқ сўнгги пайтларда Пикассо асарлари нархи жуда тез ошиб бормоқда ва улар аллақачон ўнлаб миллион евроға сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда франциялик форвард Саудия Арабистонида «Ал-Иттиҳод» сафида тўп сурмоқда. Аввалроқ у узоқ вақт Мадриднинг «Реал» жамоасида порлаган.
Бензема Яқин Шарққа икки йил аввал — 2023 йилда кўчиб ўтган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.