
Россия ҳудудларида грипп билан касалланиш ҳолатлари жадал суръатда ортиб бормоқда. Ҳозирги пайтда мамлакат бўйлаб ҳар 100 нафар аҳолидан камида бири ушбу касалликка чалинмоқда. Айрим минтақаларда эса сўнгги бир ҳафта ичида беморлар сони икки ҳиссагача кўпайгани кузатилган. Мутахассислар эпидемиологик вазиятни доимий назоратга олиб, яқин вақтда ҳолат янада оғирлашиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
Тиббиёт ходимларининг маълум қилишича, жорий мавсумда гриппнинг асосий қўзғатувчиси сифатида Гонконг гриппи — А (H3N2) штамми устунлик қилмоқда. Бу вирус тез тарқалиши ва жиддий асоратларга сабаб бўлиши билан алоҳида хавф туғдиради. Айниқса, ҳомиладор аёллар, ёш болалар, кекса ёшдагилар ҳамда сурункали хасталикка эга шахслар хавф остида қолмоқда.
Гонконг гриппи ўткир вирусли касалликлар қаторига киради ва асосан нафас олиш йўлларини зарарлайди. Касаллик юқори иситма, кучли заҳарланиш ҳолати, мушаклар ҳамда бош оғриғи билан намоён бўлади. Айрим ҳолатларда кўнгил айниши ва ҳазм тизимида бузилишлар ҳам қайд этилиши мумкин.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу вирус илк бор 1968 йилда Гонконг шаҳрида аниқланган. Бугунги кунда эса у мутацияга учраган ҳолда мавсумий грипп сифатида дунё бўйлаб тарқалишда давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.