
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер «Челси»нинг собиқ эгаси Роман Абрамовични Украинага ажратилиши керак бўлган маблағ бўйича огоҳлантирди. Стармернинг айтишича, Абрамович «Челси»ни сотиш чоғида олган мажбуриятини бажариб, 2,5 миллиард фунт стерлингни Украинадаги гуманитар эҳтиёжлар учун йўналтириши лозим.
Бош вазир ҳукумат ушбу мажбурият ижросини суд орқали ҳам таъминлашга тайёр эканини билдирди. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Абрамович санкцияларга қарамай «Челси»ни сотишга муваффақ бўлган.
Британия томони битимга фақат клуб савдосидан тушадиган маблағ Украинадаги можародан зарар кўрганларга йўналтирилиши шарти билан рухсат берган. Кейинги музокаралар эса натижа бермаган, чунки Абрамович пул фақат бир томонга эмас, балки можародан ҳар икки томонда жабрланганларга берилишини талаб қилган.
Ҳозирча ушбу маблағлар музлатилганлигича қолмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.